АсосийJamiyat

Зомин туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

'Зомин туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 16:30 да ҳайдовчи 42 ёшли Р.А., ўзининг бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинада Ҳовос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобил йўлининг 239 км.га келганида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли Р.Х.,нинг бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, «Lada-Largus» русумли автомашина йўловчилари 31 ёшли Х.Б.(аёл) ва 55 ёшли Б.Б.,(аёл)лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. «Lada-Largus» автомашина ҳайдовчиси Р.А., йўловчилари 30 ёшли Б.Б., ва унинг фарзандлари 6 ёшли Г.Р.(аёл), ҳамда 4 ёшли Р.Р.,лар турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар