ССВнинг малум қилишича, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 31 545 нафарни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 351 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.






