АсосийJamiyat

Нурафшонлик ўқувчи бир йўла уч олийгоҳ талабаси бўлди

'Нурафшонлик ўқувчи бир йўла уч олийгоҳ талабаси бўлди'ning rasmi

Нурафшон шаҳридаги 57-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф битирувчиси Абдурашид Абдураҳмонов якунига етган 2019/2020 ўқув йилида мактабни тамомлаб, Тошкент шаҳридаги учта халқаро олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширди ва ҳар учала олийгоҳга қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги ёзмоқда.

Абдурашид Абдураҳмонов халқаро олий таълим муассасаларининг пойтахтимиздаги филиалларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабули бошланганини катта қувонч билан қаршилади.   Шаҳодатномани олган заҳоти Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Буюк Британиянинг Кембриж халқаро коллежи ва АҚШнинг Вебстер университетининг Тошкентдаги филиалларига ҳужжатларини топширди.

Аввало, IELTS сертификати, қолаверса, интеллектуал салоҳияти боисдирки, инглиз тилида ёзган иншолари эътироф этилиб, ҳар учала олийгоҳга ҳам ўқишга қабул қилинди.

Таҳсилни Вебстер университетида давом эттирмоқчиман, – дейди Абдурашид Абдураҳмонов. – Вебстер университетида бизнес менежменти мутахассислиги бўйича таълим оламан. Тўрт йиллик таҳсилни тамомлагандан сўнг эса Лондондаги SouthBank университетида магистратурани давом эттираман.

Абдурашид Абдураҳмоновнинг келгуси ўқишларида муваффақият тилаймиз.

    Бошқа янгиликлар