Фуқаролар Н.К ҳамда Н.Блар Самарқанд вилояти Пайариқ туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Уларнинг мурожаатига кўра, Пайариқ “Агросервис МТП” томонидан фуқаро Н.Кга 8 084 876 сўм, фуқаро Н.Бга эса 7 179 784 сўм иш ҳақлари асоссиз равишда тўланмаган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Пайариқ туман адлия бўлими хабар бермоқда.
Ушбу мурожаат Пайариқ туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилганда, фуқаролар Н.К ҳамда Н.Бларга уларнинг юқоридаги миқдордаги ойлик иш ҳақлари Пайариқ “Агросервис МТП” томонидан асоссиз равишда тўланмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Н.К ҳамда Н.Бларнинг манфаатини кўзлаб, уларнинг иш ҳақларини ундириш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига даъво аризалари киритилди.
Туман адлия бўлимининг мазкур аризаси суд томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, фуқаролар Н.К ҳамда Н.Бларга тўланмаган иш ҳақи бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруқлари чиқарилди.






