Хитойда ишлаб чиқарилган нархи 2 долларлик "Ляньхуа Циньвен" дориси қўлда 350 минг сўмгача кўтарилган. Ушбу дори Зангиотадаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада хайрия сифатида етказиб берилгани тўғрисида видеолар тарқалди. Дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилмаган бўлса ҳам, коронавирусни даволашда самарали ва фойдали дейиш мумкинми?
Ушбу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов томонидан ойдинлик киритилди.
Унинг айтишича, ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда ушбу дори Зангиота шифохонасида фойдаланиляпти.






