1

«Саховат ва кўмак» жамғармасининг ўчириб ташланган телеграм канали ҳақидаги муҳокамаларга муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 11.08.2020, 17:47
«Саховат ва кўмак» жамғармасининг ўчириб ташланган телеграм канали ҳақидаги муҳокамаларга муносабат билдирилди

«Маҳалла» фонди ҳузурида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан эълон қилинган сўровнома ва телеграм каналнинг ўчириб ташланиши ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. 

АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берилди:

️-- “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан  жамоат фонди бўлган нодавлат нотижорат ташкилот. Ташкилот вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган.

Фонд ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятининг ҳеч бир жараёнларига ҳам вазирлик иштирок этмайди.

 “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жамғарманинг барча фаолият турларини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан мустақил ҳолда олиб боради ҳамда Жамғармага келиб тушган хайрия маблағларини ўрнатилган тартибда сарфланишига ягона масъул ташкилот ҳисобланади.

Юқорида келтириб ўтилганларга қўшимча сифатида айтиб ўтишим керакки, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг телеграм саҳифасини ташкил этиш ва ўчириш тўлиқ равишда Фонднинг ўз ҳуқуқи ҳисобланди.

Ҳозирги вақтда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифалари ишлаб турибди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1