1

Тошкентда МЧЖ директори 214 миллион сўмлик ўзганинг мулкини сотиб "еб юборди"

ЖИНОЯТ 11.08.2020, 20:14
Тошкентда МЧЖ директори 214 миллион сўмлик ўзганинг мулкини сотиб "еб юборди"

Тошкент шаҳрида  И.К. исмли 48 ёшли МЧЖ директори фуқаролар Б.М. ва Ш.А.ларнинг ишончига кириб, қиймати 214.000.000 сўмлик хом-ашё маҳсулотини олиб, сотиб пулини бериш ўрнига бу пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Воқеа 2019 йилнинг февраль ойидан май ойига қадар бўлган вақт мобайнида содир бўлган.

Бундан ташқари, И.К. ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, МЧЖнинг директори бўла туриб, ушбу жамиятнинг молиявий ва бухгалтерлик ҳужжатлари ҳамда штамп-муҳрларини ғаразли ниятда қасддан беркитган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирғали тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда ҳужжатли тафтиш тайинланган. Ҳозирда МЧЖ директори иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1