1

Аҳолини касбга ўргатишда нодавлат секторга имтиёзлар берилади

ДУНЁ 11.08.2020, 22:32
Аҳолини касбга ўргатишда нодавлат секторга имтиёзлар берилади

Бугун «Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди.

Ҳужжат орқали аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланиш учун давлат ёрдамини бериш механизми жорий қилинади.

 Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари, маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади;

Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

“Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакасини халқаро WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади;

Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади;

Ушбу лойиҳалар ижроси учун 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 миллиард сўм маблағ ажратилади;

Ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказилади. Танлов ғолибларининг лойиҳаларини рағбатлантириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1