1

Кун якунида расман тасдиқланган беморлар 236 нафар бўлиб, Тошкентда икки эркак вафот этди

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 00:11
Кун якунида расман тасдиқланган беморлар 236 нафар бўлиб, Тошкентда икки эркак вафот этди

2020 йил 11 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 32 ёшли Ш.А. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 64 ёшли Н.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 098 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 24 090 нафарга (75 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1