1

Бугун 1098 нафар фуқаро коронавирусдан соғайиб, шифохонадан чиқди

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 00:16
Бугун 1098 нафар фуқаро коронавирусдан соғайиб, шифохонадан чиқди

ССВ хабар қилишича, бугун мамлакатимизнинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 098 нафари соғайган.

Жумладан, беморларнинг 781 нафари Тошкент шаҳрида, 205 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 10 нафардан Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1