Бугун 1 098 нафар бемор соғайди, 679 ҳолатда касаллик қайд этилди

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 01:06
Бугун 1 098 нафар бемор соғайди, 679 ҳолатда касаллик қайд этилди

Шу йилнинг 11 август куни мамлакатимизда 679 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 098 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 983 нафар бемордан 24 090 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 7 687 нафар бемордан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1