АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Cobalt’нинг ишлаб чиқарилиши ошди, сотилиши эса камайди

Ўзбекистонда биринчи ярмида қарийб 83 минг Cobalt ишлаб чиқарилди, ички бозордаги сотув эса 39 фоизга камайди.

'Ўзбекистонда Cobalt’нинг ишлаб чиқарилиши ошди, сотилиши эса камайди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида қарийб 83 минг дона Cobalt ишлаб чиқарилди. Бироқ уларнинг 41 мингга яқини, яъни 49 фоизи ички бозорда сотилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь–июнь ойларида 82 951 дона Cobalt ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9855 донага кўп.

Шу даврда UzAuto Motors ички бозорда 40 936 дона Cobalt сотган. Бу ишлаб чиқарилган автомобиллар умумий сонининг 49 фоизига тенг.

Шу билан бирга, Cobalt’нинг ички бозордаги сотуви бир йилда сезиларли камайган. 2025 йилнинг биринчи ярмида 67 580 дона автомобиль сотилган бўлса, 2026 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 40 936 донани ташкил этган.

Натижада Cobalt’нинг ички бозордаги сотуви йил давомида қарийб 39 фоизга қисқарган.

    Бошқа янгиликлар