Коронавирусни юқтириб олмасликнинг самарали усули маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 12.08.2020, 07:26
Коронавирусни юқтириб олмасликнинг самарали усули маълум қилинди

Хонани шамоллатиш — коронавирусни юқтириб олмасликнинг самарали усули дея маълум қилинди.

Америкалик профессор Шелли Миллер буни қандай амалга ошириш ва биринчи навбатда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида «Conversation» нашрига сўзлаб берган:

«Хона ҳавосини алмаштириш учун энг мақбул вақт унинг ҳажми ва ичкаридаги одамлар сонига боғлиқ. Шунга қарамай, соатига камида 6 марта хона ҳавосини алмаштириш керак».

Эксперт АҚШдаги кўпгина хоналар вентиляция меъёрларига тўғри келмаслигига аҳамият қаратиб, карбонат ангидрид гази даражасини текширишни маслаҳат берди. Коронавирусни юқтириб олмаслик учун, унинг сўзларига кўра, карбонат ангидрид концентрация 600 ppm. кўрсаткичидан паст бўлиши зарур.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1