"Uzbekistan Airways" АЖ 2020 йил 13 августда Бангкок - Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация қатновини қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширишни режалаштирди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра,
Бангкок - Тошкент, Бангкокдан кетиш вақти - 03:15, Тошкентга қўниш вақти -07:45 (маҳаллий вақт кўрсатилган)
Бангкок - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновига авиачипталарни "Uzbekistan Airways Sales" Марказий сотувлар офисида ҳамда авиакомпаниянинг Бангкокдаги ваколатхонасидан 2020 йил 12 август соат 9.30dan бошлаб сотиб олиш мумкин.
Жойлар сони чекланган.
Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўралмоқда.
Сизга чиптада кўрсатилган нархни "Uzbekistan Airways" АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз миқдори билан солиштириш ҳам тавсия қилинади.






