1

Ўзбекистонда тўйларга рухсат берилди. Қатор хизмат кўрсатиш масканлари ҳам очилади

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 18:18
Ўзбекистонда тўйларга рухсат берилди. Қатор хизмат кўрсатиш масканлари ҳам очилади

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

Давлат раҳбари халқ илтимосига кўра, Ўзбекистонда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш лозимлигини таъкидлади. 

Шуни ҳисобга олиб, 15 августдан Ўзбекистонда санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

Мавзуга доир:

15 августдан автомобиллар кун бўйи, 17 августдан эса ҳудудлар ўртасида юриши мумкин — Президент

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1