АсосийJamiyat

Масжидлар, жамоат транспортлари ва... 17 августдан ишга тушадиган фаолият турлари маълум бўлди

'Масжидлар, жамоат транспортлари ва... 17 августдан ишга тушадиган фаолият турлари маълум бўлди'ning rasmi

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

2020 йил 17 августдан бошлаб:

*  ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

* жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:  

- ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

- жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

- транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

* диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади.

Мавзуга доир:

Ресторанлар, авиа ва темир йўл қатновлари, тўйлар: 15 августдан Ўзбекистонда нималарга рухсат берилиши расман эълон қилинди

Ўзбекистонда хусусий боғча ва мактаблар очилмоқда

 

    Бошқа янгиликлар