1

Тошкент шаҳрида коронавирус аниқланган 60 ёшли эркак вафот этди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 00:17
Тошкент шаҳрида коронавирус аниқланган 60 ёшли эркак вафот этди

ССВ маълум қилишича, 2020 йил 12 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 654 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, яъни Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.М. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 569 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 25 659 нафарга (78 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 6 784 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1