1

Олотда бир-бирини "кўрарга кўзи йўқ" овсинлар энди 30 кун жанжал қила олмайди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 07:00
Олотда бир-бирини "кўрарга кўзи йўқ" овсинлар энди 30 кун жанжал қила олмайди

 

Олот туманида "Опшоқ" МФЙ ҳудудида яшовчи, Жиноят кодексининг 140-моддасида назарда тутилган жиноятни содир қилганлиги учун муқаддам судланган фуқаро Ш.Н. доимий равишда овсини Д.Э. билан ўзаро жанжаллашиб келади. 

Бухоро вилояти Олот туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳ томонидан ушбу бир-бирига нисбатан руҳий тазйиқ ўтказиб келаётган овсинлар масаласи МФЙ раисининг Оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида уларнинг биргаликда истиқомат қилиб келаётган хонадонига бориб ўрганилди. Натижада ҳар икки жабрланувчи Ш.Н. ва Д.Э.га  30 кун муддатга ҳимоя ордери берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Ш.Н. ва Д.Э.ларга ордер талаблари, уни бузганлик учун қўлланиладиган таъсир чоралари хусусида батафсил тушунчалар берилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1