1

Бухорода алоқа компанияси бош директорининг буйруғи ноқонуний деб топилди. Ходимлар ишга қайта тикланди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 10:27
Бухорода алоқа компанияси бош директорининг буйруғи ноқонуний деб топилди. Ходимлар ишга қайта тикланди

Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг ижро варақасига кўра алоқа компанияси бош директорининг 2020 йил 12 февраль кунги буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш бўйича ижро ҳужжати 2020 йил 29 июнь куни келиб тушган. 

Унга кўра, ундирувчи С.А.ни алоқа компаниясининг Бухоро шаҳридаги жанубий-ғарбий ҳудудий филиалининг карпоратив савдо бўйича катта мутахасиси вазифасига ҳамда ундирувчи Ю.Н.ни алоқа компаниясининг Бухоро шаҳридаги жанубий-ғарбий ҳудудий филиалининг карпоратив савдо ва корпоратив мижозларни қўллаб қувватлаш бўйича катта мутахасис вазифасига ишга тиклаш масаласи ҳал этилиш  лозим эди. Шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.

Ижро ҳаракатлари даврида С.А. корпоратив савдо бўйича катта мутахассиси вазифасига ҳамда Ю.Н.ни корпоратив савдо ва корпоратив мижозларни қўллаб қувватлаш бўйича катта мутахасис вазифасига ишга тикланганлиги тўғрисидаги буйруғига кўра ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланди, дея маълум қилмоқда МИБ Ахборот хизмати. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1