АсосийJamiyat

Тошкентда ҳалокатга учраган “Cobalt”даги йўловчилардан бири вафот этди. Қолганлари шифохонага олиб кетилган

'Тошкентда ҳалокатга учраган “Cobalt”даги йўловчилардан бири вафот этди. Қолганлари шифохонага олиб кетилган'ning rasmi

11 август куни тахминан соат 21.30 да Қушбеги массивида 19 ёшли Тошкент вилоятилик Д.М. “Cobalt” русумли автомобилни бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва унинг уч нафар йўловчилари – 20 ёшли Н.Б., Д.Ш. ва А.К.лар бадан шикастлари билан шифохонага етказилганлар. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, А.К. шифохонада ҳаётдан кўз юмди. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

    Бошқа янгиликлар