1

Ўзбекистонда “коронавирус” пандемияси мавзусида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 13.08.2020, 22:34
Ўзбекистонда “коронавирус” пандемияси мавзусида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистонда “коронавирус”га бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Синовли кунлар” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.

Бугун дунёда пандемия даври ҳукм сурмоқда! Ер юзини эгаллаган СОВИД-19 инфекцияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу фильмда республикамизга коронавирус инфекциясининг кириб келиши, тарқалиши ва унга қарши курашиш жараёнларида Давлат раҳбари ҳамда халқнинг ҳамжиҳатликдаги кураши, миллий қаҳрамонларимизга айланган шифокорлар, ҳарбийлар, шунингдек, шундай синовли кунларда ёрдамга тайёр турган халқ вакиллари, қийинчилик кунларда бир-бирига мурувват кўрсатганлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Дониёр Шокиров, оператор Саид Далилхон Саид Турғутхонов.

– Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган. Ва албатта, пандемия даврида касбига садоқат билан эл хизматида юрган айрим соҳа вакиллари, жумладан, шифокорлар, ИИВ ҳамда Миллий Гвардия ходимлари, шунингдек, бемор,  ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш илинжида юрган кўнгиллиларга бағишланади, – дейди режиссёр Дониёр Шокиров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1