1

Россия вакцинасига 20тадан зиёд давлат қизиқиш билдирмоқда

ДУНЁ 13.08.2020, 23:18
Россия вакцинасига 20тадан зиёд давлат қизиқиш билдирмоқда

Спутник ёзишича, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган коронавирусга қарши вакцинага йигирматадан ортиқ давлат "амалий қизиқиш" билдирди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, бир қатор Ғарб давлатлари бу ютуқни кескин танқид қилишди. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигида "хорижий ҳамкасблар, эҳтимол, Россия препаратининг маълум бир рақобат ва афзаллигини ҳис қилишмоқда" деб айтишди.

Вазирликда, шунингдек, вакцина яратилган платформа мутлақо хавфсиз эканлигини ва бошқа препаратларни ихтиро қилиш ва ишлаб чиқаришда ўз самарадорлигини исботлаганлигини таъкидлади.

Шунингдек, вакцина ишлаб чиқилган Гамалея миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказида Ғарбнинг танқидига жавоб берилди.

Марказ раҳбари Александр Гинцбург таъкидлаганидек, бошқа реакцияни кутиш - соддалик бўларди.

"Ўйлаб кўринг, агар Россия вакцинаси туфайли маълум одамлар, фирмалар миллиардлаб доллардан маҳрум бўлса, қандай муносабатни кўрмоқчисиз? Менимча, реакция мутлақо нормал. Бу чумолилар уясига суқилган таёқ каби", - деди олим "Россия 24" эфирида.

Бироқ, бир қатор мамлакатларда, аксинча, улар Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказилиши билан қутладилар. Ушбу ютуқни БССТ ҳам мамнуният билан қабул қилди.

Ташкилот пандемияни енгиш йўлларини топиш учун россиялик олимлар билан биргаликда ишлашга қизиқиш билдирди.

Шу билан бирга, Захарова Москва препаратни қўллаш бўйича БССТ билан яқин алоқада эканлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1