Соғлиқни сақлаш вазирлиги режадан ташқари болаларни вакцинация қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.
Унга кўра, куз-қиш мавсумида вирусли касалликларни олдини олиш ва вирусли касалликларни кириб келиш даражасини пасайтириш мақсадида болалар орасида грипп ва пневманияга қарши режадан ташқари вакцинацияларни амалга ошириш йўлларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўриб чиқмоқда. Бу ишларни куз ойларида бажариш режалаштирилган.






