1

Мактаблар қачондан бошланади? Форма ва ўқув қуролларини олиш керакми?”

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 15:31
Мактаблар қачондан бошланади? Форма ва ўқув қуролларини олиш керакми?”

Халқ таълими вазирлиги Матбуот котибининг маълум қилишича, бугун аксарият ота-оналардан давлат мактабларида қачон янги ўқув йили бошланиши ҳамда ўқувчилар учун ўқув қуроллари ҳамда мактаб формасини харид қилиш юзасидан кўплаб саволлар келиб тушган.

Халқ таълими вазирлиги ушбу саволга жавобан қуйидагиларни маълум қилмоқда:

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди.

Албатта ўқув йили қачон бошланишидан қатъий назар ўқувчилар учун ўқув қуроллари керак бўлади.  

Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса, фарзандлари соғлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!

Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Республика Махсус комиссиясининг қарори яқин кунларда эълон қилинади.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаблар фаолиятини давом эттириш бўйича 3 та сценарий таклиф қилаётгани ҳақида хабар бергандик.

 

Шарҳлар

Меҳмон 30.08.2020, 16:41
Maktab qachondan boshlanadi
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1