1

Россия меҳнат мигрантлари учун ишчи визасини жорий этиши мумкин

ДУНЁ 14.08.2020, 15:52
Россия меҳнат мигрантлари учун ишчи визасини жорий этиши мумкин

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котибининг хабар қилишича, яқинда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг бир қатор субъектларида мигрантлар орасида жиноятчилик ўсаётгани ва бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудий раҳбарлар қўшимча чоралар кўриши лозимлигини маълум қилган.

Шу муносабат билан Superjob тадқиқотлар маркази мамлакат аҳолиси ўртасида сўровнома  ўтказди ва унда иштирок этганларнинг қарийб 60 фоизи меҳнат мигрантлари учун ишчи визаларини бериш тартибини мураккаблаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган.

Медведевнинг таъкидлашича, янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади. Коронавирус пандемияси даврида меҳнат мигрантларининг 40 фоизи ишсиз қолган ва бу Россияда жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1