1

Хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 18:38
Хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги маълум қилинди

 АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда тизимга оид қатор саволларга жавоблар берилди. 

Менга консалтинг фирма вакиллари хорижий университетларга ҳеч қандай имтиҳонсиз, фақат пул тўлаган ҳолда масофавий ёки сиртқи ўқишни таклиф этишмоқда. Фирма вакиллари биринчи курсдан сўнг ҳеч қандай имтиҳонсиз ўқишни Ўзбекистонга кўчиришим мумкинлиги ёки ўқишни тугатгач дипломим Ўзбекистонда имтиҳонсиз тан олинишини таъкидлашмоқда. Уларни гапига ишонсам бўладими?

 

— Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича ёшларимиз орасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

Аввало, олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишга рухсат берувчи ҳужжати (лицензияси) бор-йўқлигини текшириш лозим.

Кейинги энг муҳим талаб эса таълим муассасаси бераётган ҳужжат яъни диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилганини текшириб кўринг.

Бундан ташқари, талабгор танлаган ОТМнинг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Масалан, амалдаги "Таълим тўғрисида"ги қонунга кўра, бакалавриат камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

Шунингдек, пандемия сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилгани ниқоби остида кўплаб консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида "дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади" каби асосланмаган маълумотлар билан масофадан таълим берадиган хорижий олий таълим муассасаларини тарғибот қилишмоқда.

Бу эса республикамиз фуқароларига нотўғри маълумотлар тақдим этилишига ва мазкур тарзда ўқиб олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда амалдаги қонунчиликка мувофиқ тан олинмаслигига олиб келади ҳамда фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлади.Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot) мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур масала юзасидан телеграм ботга мурожаат қилган 20 минг нафардан ортиқ фуқароларимизга жавоб қайтарилди. Уларга тегишли тавсиялар берилди,

 -дея тушунтириш берди мутахассис.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1