Тожикистон Россиядан COVIDга қарши вакцина харид қилади

ДУНЁ 14.08.2020, 21:54
Тожикистон Россиядан COVIDга қарши вакцина харид қилади

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Россия билан коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан COVID-19 коронавирусига қарши вакцина сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди ССВ матбуот марказига таяниб Спутник.

Тожикистондан ташқари вакцина харид қилиш учун навбатда яна 26та давлат турибди.

Давлат санитар-эпидемиологик назорати хизмати раҳбари ўринбосари Наврўз Жафаровнинг сўзларига кўра, харид бўйича музокаралар олдинроқ имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар доирасида барча, шу жумладан дипломатик каналлар бўйича олиб борилмоқда.

"Тожикистон ва Россия Федерацияси ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида битим мавжуд. Бизга ёрдам кўрсатилиши ёки шу вакцинани сотишларига умид қиламиз", - деб айтган Жафаров.

У шунингдек, бу қанчалик тез содир бўлиши ҳозирча номаълумлигини, чунки Россияда ишлаб чиқарилаётган вакцина ҳажми оммавий савдога чиқариш учун етарли эмаслигини тушунтирди.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлигида ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, у Тожикистон учун зарур бўлган вакцина миқдорини ҳисоб-китоб қилмоқда.

"Ҳисоб-китобларда одамларнинг маълум миқдори COVID-19 билан беморланиши ва уларда антитаначалар ҳосил бўлиши туфайли, эмланишга зарурат қолмаслиги инобатга олинади. Антитаначалар икки йилга яқин муддат инсонни муҳофаза қилади", - дейди Навруз Жафаров.

Вакцинани биринчи навбатда, қандли диабет, нафас олиш тизими касалликларига чалинган беморлар, тиббиёт ходимлари ва чегара муҳофазаси билан шуғулланадиган инсонлар олади.

Эслатиб ўтамиз, россиянинг COVID-19 коронавирусига қарши вакцинаси 2020 йилнинг 11 август куни рўйхатдан ўтказилган эди. Тез орада у оммавий ишлаб чиқаришга қўйилади, октябр ойида эса Россиядаги хатар тоифасига кирадиган фуқаролар вакцинацияси бошланиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1