1

«Лисон ут-тайр» достони асосида мультфильм ишланмоқда

МАДАНИЯТ 14.08.2020, 22:12
«Лисон ут-тайр» достони асосида мультфильм ишланмоқда

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан, «Хасис баққол» деб номланган мультипликацион фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати​ хабар берди.

Қайд этилишича, бу анимацион фильм Мир Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» достонида келтирилган ҳикоя асосида суратга олинмоқда. Айни пайтга қадар, Навоийнинг «Шер билан Дуррож», «Фарҳод ва Ширин», «Сабъаи сайёр» асарлари асосида мультфильмлар яратилган. Мазкур фильмда қаҳрамонлар шакл-шамойили шарқ миниатюра санъати, хусусан Камолиддин Беҳзод ижод намуналари асосида яратилмоқда. Мультфильмни саҳналаштирувчи рассом Индира Турсиметова. Ушбу мультфильмнинг премьераси келгуси йил Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан февраль ойида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган.

— Мақсадимиз жажжи томошабинларимизни буюк бобокалонимиз Ҳазрат Навоий ижоди билан янада яқиндан таништиришдан иборат, — дейди анимацион фильм режиссёри Абдулатиф Ҳайдаров.​ — Ушбу мультфильмда хасислик, очкўзлик сингари иллатлар қораланади, аксинча меҳр-оқибат, бағрикенглик сингари инсоний фазилатлар улуғланади. Биз бундан аввал «Сайёҳ», «Автосаргузаштлар» сингари мультфильмларни болажонлар эътиборига тақдим этганмиз. Мазкур мультфильм ҳам уларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1