1

Наманганда 63 ёшли қайнота келинини дўппослади

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 07:55
Наманганда 63 ёшли қайнота келинини дўппослади

Жорий йилнинг 10 июль куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро ўз уйида 1986 йилда туғилган келини билан жанжаллашиб қолади. Тортишувдан бошланган жанжал муштлашувга айланиб қайнота келинни урган ва унга тан жароҳати етказган. 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 август куни Ўз.Р ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли ҳамюртлар коронавирус инфекциясининг тарқалиши, унга қарши кўрилган карантин чора-тадбирларидан барча зериккан. Ҳаттоки у кўплаб инсонларнинг асабларига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Шундай синовли кунларда бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиб, оиладаги муаммоларни кўчага олиб чиқмай, оила даврасида оғир босиқлик билан ҳал этиш бизнинг миллатимизга муносиб ишдир.

Аёл киши заифа ҳисобланади. Унга қўл кўтариб, озор бериш ҳеч бир эркакка, айниқса қайнотага ярашмайдиган иш. Юқоридаги ҳолатда фақат бир тарафни айблашдан йироқмиз. Шундай экан оиладаги мувозанатни ушлаб туришда аёлларнинг ҳам иштироки муҳимдир. Зеро, қарс икки қўлдан чиқади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1