Ургут тумани ИИВ ходимлари аввал босқинчилик қилди, энди туҳмат қиляптими? Самарқанддаги вазиятга аниқлик киритилди

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 16:01
Ургут тумани ИИВ ходимлари аввал босқинчилик қилди, энди туҳмат қиляптими? Самарқанддаги вазиятга аниқлик киритилди

Facebook ижтимоий тармоғида "URGUT TUMAN IIV XODIMLARI AVVAL BOSQINCHILIK QILDI, ENDI ESA TUHMAT QILYAPTI. MUTASADDI TASHKILOTLAR KO‘RIB CHIQISHI LOZIM" номли пост эълон қилинди. Ҳолат аслида қандай бўлган? Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати вазиятга аниқлик киритди. 

"2020 йилнинг 25 июль куни соат тахминан 09:00 лар атрофида Ургут туман Қуйиқишлоқ МФЙ ҳудудида оқ рангли ВАЗ-2107 русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб келиб, ушбу жойда хизмат олиб бораётган Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларини кўриб, шубҳали тарзда шу атрофдаги уйлардан бирига яъни фуқаро Ф.М.ни хонадонига кириб, автомашина ичида бўлган шахслар тушиб, хонадонга яширинишга уринишган. Ҳолат ИИО ходимларида шубҳа уйғотиб, ушбу шахслар тўхтатилиб, уларни шахсини аниқлаш мақсадида ҳужжатларини тақдим этишлари ёки ИИО ходимлари билан бирга ИИБ биносига боришлари таклиф қилинганда ушбу хонадон эгалари, яъни Ф.М. ва унинг ўғли Ф.Ш.лар ИИО ходимларига сабабсиз қаршилик кўрсатиб, уларнинг қонуний фаолиятларига қаршилик қилганлар. 
Ушбу хонадонда яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро Ф.М.нинг қон босими ошиб кетиши натижасида ерга ётиб қолган. Зудлик билан ИИО ходимлари томонидан тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилиб, фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 
1996 йилда туғилган фуқаро Р.У., Ф.М., Ш.Ф.ларга нисбатан карантин қоидаларини бузганликлари ҳамда ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми, 194-моддаси ва 195-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман судига юборилган. 
ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ф.М. ҳамда унинг ўғли 1988 йилда туғилган Ф.Э.лар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилишган. Ушбу мурожаат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда"  дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1