1

Тошкентда "Мазда" русумли автомобиль ёниб кул бўлди (+фото)

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 19:10
Тошкентда "Мазда" русумли автомобиль ёниб кул бўлди (+фото)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги "Қозирабод" чорраҳасида автомобиль ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу видео  юзасидан ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди. 

Хабарга кўра, ҳодиса бугун, 15 август куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор-КХАЙ чорраҳаси яқинида юз берган. Ёнғин чиққан “Мазда” русумли транспорт воситаси фуқаро И.К.га тегишли бўлган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.

Тақдим этилган суратлардан кўриш мумкинки, автомобиль бутунлай ёниб кетган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1