1

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира вафот этди

МАДАНИЯТ 15.08.2020, 20:00
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира вафот этди

Қашқадарёлик шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Назира Ўроқова вафот этди. Бу ҳақда кеча Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди. 

Назира Ўроқова 1969 йилнинг 3 июнида Қарши шаҳрида туғилган. 1991 йилда Қарши давлат университетининг рус тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. Унинг «Муаттар дунё» (2002), «Олисдаги хаёл» (2014) шеърий китоблари нашр этилган.

Узоқ йиллар Қарши шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби директори бўлиб ишлаган.

Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон хотирлашича, Назира Ўроқова Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг Уюшмага раислик даврида Республика ёш ижодкорларининг “Зомин” семинар-кенгашида муваффақият билан иштирок этиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзоликка қабул қилинган. Унинг ажойиб шеърий тўпламлари, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталари, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналларида чоп этилган ижод намуналари китобхонларнинг маънавий мулкига айланган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1