АсосийJamiyat

Коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш учун бир гуруҳ россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келади

'Коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш учун бир гуруҳ россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келади'ning rasmi

16 август куни 40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар коронавирусга қарши курашиш доирасида ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.

Уларнинг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт шифокорлар бор, дейилади маълумотда. 

    Бошқа янгиликлар