1

Бугун юртимизнинг 8 ҳудудида вирусдан даволанаётган мингдан зиёд беморлар тузалди. Соғайиш кўрсаткичи 86 фоизга етди

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 23:37
Бугун юртимизнинг 8 ҳудудида вирусдан даволанаётган мингдан зиёд беморлар тузалди. Соғайиш кўрсаткичи 86 фоизга етди

Бугун, 15 август куни мамлакатимизнинг 8 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1 382 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг:

1044 нафари Тошкент шаҳрида

295 нафари Тошкент вилоятида

11 нафари Хоразм вилоятида

10 нафари Қашқадарё вилоятида

 7 нафари Сирдарё вилоятида

 7 нафари Сурхондарё вилоятида

6 нафари Наманган вилоятида 

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, 5 кунда юртимизда коронавирус инфекциясидан кунлик соғайишлар сони минг нафардан ошмоқда ва ҳаммаси бўлиб “COVID-19”дан 7 051 нафар бемор соғайди.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 043 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 86 фоизга етди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1