1

Яна 173 нафар кишида коронавирус аниқланди. Республика бўйича касалланганлар 34 701 нафарга етди

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 23:46
Яна 173 нафар кишида коронавирус аниқланди. Республика бўйича касалланганлар 34 701 нафарга етди

2020 йил 15 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 701  нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари 173 нафарга ошган. Уларнинг 147 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 26 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 4 432 нафар бемор коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. 

15 август куни 8 та ҳудудда даволанаётган беморларнинг 1 382 нафари соғайди.

Сўнгги 5 кун ичида юртимизда кунлик соғайишлар сони минг нафардан ошмоқда ва ҳаммаси бўлиб “COVID-19”дан 7 051 нафар бемор соғайди.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 043 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 86 фоизга етди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1