Спасск-Дальний шаҳрида яшовчи “Ўргимчак одам” лақабли шахс қўлга олинди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
У хонадонларни балкон ва деразалардан тушиб, тунаш билан ном чиқарган эди.“Ўргимчак одам” 17 йилу 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Терговлар натижасида маълум бўлишича, “Ўргимчак одам” қўп қаватли уйлардаги эгасиз хонадонларга 2012 йилнинг апрелидан 2014 йилнинг январига қадар тунги пайтда ўғриликка тушган ва қимматбаҳо буюмларни ўмарган. Жиноятчи хонадон эгалари уйда бўлган вақтда уларни пичоқ билан қўрқитган.
“Ўғри асосан, кўп қаватли уйларнинг учинчи ва тўртинчи қаватларида жойлашган хонадонларга ўғриликка тушган. Ўғри хонадонларга дераза ёнидаги кондиционерлар ва девордаги бўртиқ жойларга тирмашиб чиққан”, —дейилади хабарда.
“Ўргимчак одам” ўз фаолияти мобайнида 20 дан ортиқ ўғирлик содир этгани маълум бўлган.