Тиббиёт фанлари доктори, профессор Машҳура Зоҳидованинг таъкидлашича, пневмония келиб чиқишига осма укол сабаб бўляпти. Укол орқали танага суюқлик юборганлик натижасида юрак уни ўзлаштиролмаяпти, шунингдек, ўпка алвеолалари сувга тўлиб қоляпти.
Шу сабабли беморларда кислород ишлаб чиқариш тўхтаб қоляпти ва сатурация тушиб кетяпти.
"️Кўп беморларда вазият оғирлашаётгани учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор ва ҳамширалардан беморларга осма укол ёзмаслиги ҳақида тилхат оляпмиз. Аҳоли орасида осма уколнинг зарарли оқибатлари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориояпти. ️Коронавирусга чалинган беморга шифокор томонидан осма укол буюрилса, жавобгарликка тортилади", дейди М.Зоҳидова.






