Ушбу саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов қуйидагича жавоб қайтарди:
Ўпкани текширувини шифокор маслаҳатига кўра бажариш лозим. Мустақил равишда ўтиш тавсия этилмайди, унга кўрсатма ва қарши кўрсатма бор.
Тошкент шаҳридаги қайси клиникаларда МРТ ва МCКТ ускуналари борлиги, қайси ҳолатда клиникага мурожаат қилиш мумкинлиги, туман кесимида энг яқин ва фаолият юритаётган клиникалар ҳақида маълумот берадиган (71) 200 17 20 Call-маркази фаолият олиб бормоқда. Шу рақамга қўнғироқ қилиб, батафсил маълумот олиш мумкин.






