АсосийJamiyat

Тугатилган ташкилот, корхоналар ўз ҳужжатларини архивларга топширмаган бўлса, қандай жавобгарликка тортилади?

'Тугатилган ташкилот, корхоналар ўз ҳужжатларини архивларга топширмаган бўлса, қандай жавобгарликка тортилади?'ning rasmi

 «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиевнинг таъкидлашича,  тугатилган ташкилот ўз ҳужжатларини архивга сақлаш учун топширмаган ҳолларда маънавий жавобгарликдан тортиб, маъмурий ва жиноий жавобгарликлар назарда тутилган.

 Масалан, ҳар қандай ташкилотда ишлаган ходимларда вақт ўтиши билан ўз ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш эҳтиёжи туғилади. Бундай ҳолларда албатта ташкилотнинг бошқарув ҳужжатларидан тортиб, шахсий таркиб ҳужжатларига мурожаат этиш зарур бўлади.

2014 йил 3 декабрда қабул қилинган «Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги конунга асосан, фуқаролар ўз меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни бепул олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, «Архив иши тўғрисида»ги Қонуннинг бир нечта моддаларида — юридик шахслар ўз ҳужжатларини бут сақланишини таъминлаши шарт экани белгиланган.  

Жиноят кодексининг 227-моддасига кўра, корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлар, бланкаларни эгаллаш, шунингдек, уларни нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса:

  • ️энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазоланади.  

 

Ўша ҳаракатлар:

 

  • ️ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган бўлса;

 

  • оғир оқибатларга сабаб бўлса,  

 

  • энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

    Бошқа янгиликлар