АсосийJamiyat

Қонун бўйича нафақага чиқиш учун архивдан неча йиллик архив маълумотларини олиш керак?

'Қонун бўйича нафақага чиқиш учун архивдан неча йиллик архив маълумотларини олиш керак?'ning rasmi

Нафақа ёшидаман, ижтимоий таъминот бўлимидан меҳнат дафтарчадаги ҳамма йиллар бўйича маълумотнома олиб келинг дейишди. Меҳнат фаолиятим 1978-2019 йиллар. Қонун бўйича нафақага чиқиш учун архивдан неча йиллик архив маълумотларини олишим керак?

 Ушбу саволга жавоб берган «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиевнинг таъкидлашича,   Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 252-сон қарорига кўра:

 Ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидагилар илова қилиниши керак: иш стажини, жумладан махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат; иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар.

Шу билан бирга аёл фуқаролар нафақага чиқётган вақтларида (агар 54 ёшдан бўлса) барча ойлик маошларини, (агар 55 ёшдан бўлса) бола парваришлаш давридаги ойлик маошларини тақдим қилишлари шарт.

 Архив маълумотларини тақдим этмасдан иш ҳақи миқдорини аниқлаш:

  •  2005 — 2016 йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;  
  • 2016–2018 йиллар даври учун — фуқароларнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;  
  • 2019 йил учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;  

Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган ҳолларда мавжуд бўлмаган даврлар учун иш ҳақини аниқлаш учун минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан, қонун ҳужжатларида тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари қабул қилинади.

Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада ушбу банднинг талабларидан келиб чиққан ҳолда у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади.

Ушбу масалага тўлиқ жавоб олишни истасангиз, туман Пенсия жамғармаси мутасадди ходимлари тушунтириш ишларини олиб боришади.

    Бошқа янгиликлар