АсосийJamiyat

Россиялик шифокорлар коронавирусга қарши ҳамкорликда курашиш учун Ўзбекистонга келди

'Россиялик шифокорлар коронавирусга қарши ҳамкорликда курашиш учун Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Аввалроқ Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ ташрифи кутилётгани ҳақида ССВ хабар берган эди.

Бугун россиялик меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар