АсосийJamiyat

Бухорода ва Тошкентда икки эркак коронавирусдан вафот этди

'Бухорода ва Тошкентда икки эркак коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

ССВ хабар беришича, айни соатларда Шофиркон туманида яшаган 51 ёшли Ғ.Ж. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 68 ёшли Ж.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 625 нафар, Тошкент вилоятида 216 нафар, Самарқанд вилоятида 31 нафар, Бухоро вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Навоий вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 930 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 30 973 (+930) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 124 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар