АсосийJamiyat

Сирдарёда "Нексия" уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди

'Сирдарёда "Нексия" уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

2020 йил 15 август куни соат 10:20 ларда Янгиер шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-196А автомобиль йўлининг 2 км.да одам ўлими билан якун топган ЙТҲ содир бўлди. 

Фуқаро Ш.А. ўз бошқарувидаги "Нексия" русумли 01 Х 565 ҒА давлат белгили автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб ўзи билан бир йўналишда олдинда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Н.Ғ.ни уриб юборган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида фуқаро Н.Ғ. олган тан жароҳатларининг оғирлик даражаси бўйича воқеа жойида вафот этган.

 

    Бошқа янгиликлар