АсосийЖАМИЯТ

Диққат! Педиатрия йўналишидаги қўшма Халқаро факультетга 25 августга қадар абитуриентлар ҳужжат топшириши мумкин

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университе...

'Диққат! Педиатрия йўналишидаги қўшма Халқаро факультетга 25 августга қадар абитуриентлар ҳужжат топшириши мумкин'ning rasmi

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ҳамкорлигидаги қўшма Халқаро факультетга ҳужжатлар қабули бошланди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати.

Қабул муддати: 2020 йил 15 августдан 25 августга кадар давом этади.

Таълим йуналишлари:

- Даволаш иши – 6 йил;

- Педиатрия – 6 йил;

- Стоматология – 5 йил.

 Абитуриентларга қўйиладиган талаблар:  

- Рус тилини мукаммал билиш (B2 даража).  

-  3+3 (2) тизимида таълим олишга розилик - 3 йил ТошПТИда + 3 (2) йил Санкт-Петербург ДПТУда.

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:  

 

🔹Ректор номига ариза (абитуриент имзоси билан PDF форматида);

🔹Паспорт (PDF форматида);

🔹Аттестат ёки диплом иловаси билан (PDF форматида);

🔹Фото (портрет) 3,5х4,5 JPEG форматида;

🔹Автобиография* (Абитуриент томонидан рус тилида ёзилган, ҳажми 1 бет, PDF форматида).

Ҳужжатлар қабули қуйидаги ҳавола оркали онлайн амалга оширилади: http://cc.uz/1662x  

Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар:

 

1. Биология  - 3.1 балл

2. Рус тили - 2.1 балл

3. Кимё - 1.1 балл

Колл-марказ: (78) 1505151, (95) 1440727

Батафсил: www.tashpmi.uz, https://t.me/tashpmi_press  

 

    Бошқа янгиликлар