АсосийЖАМИЯТ

Қўл сумкаси ва кийим ичига яширилган 34 минг доллар аниқланди

Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона постида Ўзбекистондан Қирғизистонга 34 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга уриниш аниқланди.

'Қўл сумкаси ва кийим ичига яширилган 34 минг доллар аниқланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари чегара вакиллари билан ҳамкорликда Қирғизистонга йўл олган “Вольво” русумли юк автомобилини божхона назоратидан ўтказган. Текширув жараёнида ҳайдовчи шубҳа остига олинган.

Автомобиль салони ва ҳайдовчининг шахсий буюмлари кўздан кечирилганда, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва белгиланган тартибда декларацияланмаган 34 минг АҚШ доллари аниқланган. Пуллар қўл сумкаси ҳамда ҳайдовчининг кийими ички чўнтагига яширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Қўл сумкаси ва кийим ичига яширилган 34 минг доллар аниқланди - Darakchi.uz