Ушбу саволларга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:
-- Сиз назарда тутаётган давлатлар карантин чекловларини бекор қилган ва коронавирус инфекцияси давом этмаётган мамлакатлар ҳисобланади. Бундай давлатлардан қайтган шахслар:
- изоляцияда бўлишлари;
- коронавирус инфекциясига тест текширувидан ўтишлари ёки антитаначаларни аниқлаш учун ИФА топширишлари;
- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари, ниқоб тақишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари керак.






