2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 4,4 трлн сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Бу ерда 2,4 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Кейинги ўринларни қуйидаги ҳудудлар эгаллаган:
— Сирдарё вилояти — 913,7 млрд сўм;
— Тошкент вилояти — 332,5 млрд сўм;
— Наманган вилояти — 256,5 млрд сўм;
— Самарқанд вилояти — 167,6 млрд сўм;
— Андижон вилояти — 92,6 млрд сўм;
— Фарғона вилояти — 67,7 млрд сўм;
— Сурхондарё вилояти — 65,2 млрд сўм;
— Хоразм вилояти — 21,7 млрд сўм;
— Қашқадарё вилояти — 20,3 млрд сўм;
— Бухоро вилояти — 11,2 млрд сўм;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 4 млрд сўм;
— Навоий вилояти — 300 млн сўм;
— Жиззах вилояти — 100 млн сўм.






