АсосийМАДАНИЯТ

Ўзбекистоннинг икки томдан иборат Миллий атласи яратилмоқда

“Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазир...

'Ўзбекистоннинг икки томдан иборат Миллий атласи яратилмоқда'ning rasmi

“Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-ф-сон фармойишига асосан 424 та харитани ўз ичига жамлаган 2 томдан иборат Ўзбекистон Миллий атласи яратилмоқда. Бу ҳақда Даверкадастр расмий канали маълум қилди.

2019 йилда Атласнинг I-томи бўйича ишлар тўлиқ якунланди ва ҳозирда 12 та вазирлик ва идора билан келишилди.  

Атласнинг II-томининг 1-4 бўлимларида ҳам ишлар якунланди ва бу жами 357 та харитани (84 фоизини) ташкил этади.  

Атласнинг II-томи 4-бўлимидаги иқтисодиётга оид 67 та харитани яратиш ва якуний чоп этиш ишларини 2020 йил октябрь ойи якунига қадар тугатиш режалаштирилган.  

Чоп этиш ишлари эса йил охирига қадар якунланади.

    Бошқа янгиликлар