АсосийJamiyat

Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан сотилган хорижий валюталар миқдори ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошди

'Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан сотилган хорижий валюталар миқдори ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошди'ning rasmi

Жорий йилнинг январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга ёки 842 млн. долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 2 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - 686 млн. долл.).  

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 501 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 489 млн. долларга (ёки 49 фоизга) камайди, дейилади хабарда.  

    Бошқа янгиликлар