АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда тормози ишдан чиққан юк машинаси кетма-кет уч машинани уриб кетди

Интернет тармоғида Миробод туманида юк машинаси билан содир йўл-транспорт ҳодисасининг сур...

'Тошкентда тормози ишдан чиққан юк машинаси кетма-кет уч машинани уриб кетди'ning rasmi

Интернет тармоғида Миробод туманида юк машинаси билан содир йўл-транспорт ҳодисасининг суратлари тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.

Келтирилишича, 14 август куни тахминан соат 18.30 да Фарғона йўли ва Жарқўрғон кўчалари кесишмасида 28 ёшли Мелс А. “МАЗ” русумли (давлат рақами 01 378 RAA) юк автомобилини бошқариш давомида 57 ёшли Ҳидоят Ж.га бошқарувидаги йўл четида носозлик сабабли тўхтаб турган “Mazda” русумли (давлат рақами 10 О 016 ТА) автомобилга тўқнашган. Юк автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ЙТҲга тормоз тизимининг ишдан чиққанлиги сабаб бўлган.

Инерция бўйича ҳаракатни давом эттирган юк автомобиль ағдарилиб, светофорнинг тақиқловчи белгиси остида тўхтаб турган 34 ёшли Сардор А.нинг “Spark” автомобилига (давлат рақами 01 К 906 YA) ва 52 ёшли Боходир Х.нинг “Nexia” автомобилига (давлат рақами 01 F 117 GA) йиқилган.

ЙТҲ натижасида “Mazda” автомобили йўловчиси 23 ёшли Санжар Ю. тан шикастлари билан шифохонага етказилди.

https://mover.uz/watch/nakZUn5m

Ҳурматли ҳайдовчилар! Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаси ҳайдовчиси йўлга чиқиш олдидан транспорт воситасининг техник ҳолатини текшириши; ҳаракат давомида транспорт воситасининг техник созлигини таъминлаши зарур, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар